Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 000 доллар пулларни ўзлаштирган фирибгарлар қўлга тушди
Марғилон шаҳрида табиий газ тармоғи ўтказиб бериш мақсадида аҳолидан йиғилган пулларни ўзлаштириб юборган фирибгарлар қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Х. «Марғилоншаҳаргаз» филиали ходимлари А.В. ва Ш.А. билан олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ноябрь ойида шаҳардаги «Ипак йўли» МФЙда янги газ тармоғига улатиб беришни ваъда қилишади.
Улар аҳолидан жами 5000 АҚШ доллари миқдорида пулларни йиғиб олиб, газ тармоғига уламасдан, пулларни қайтармай келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Ёзёвон тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилган 133,5 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фермер хўжалигига қайтариб олиб бериш эвазига хўжалик раҳбаридан 500 АҚШ долларини олган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
17:10 / 04.03.2026