Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ёшлар фестивали ўтказилиши муносабати билан бугун, 12 июнь куни айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Сергели тумани Меҳригиё кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида Ёшлар ойлиги доирасида ёшлар фестивали ўтказилиши муносабати билан бугун, 12 июнь куни соат 18.00 дан 22.00гача Меҳригиё кўчасининг Жаҳонаро кўчаси кесишмасидан Мирзо Турсунзода кўчаси кесишмасигача бўлган бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Мавзуга оид
09:45 / 10.06.2026
Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқ қутқариб қолинди
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
09:00 / 07.04.2026
Сергели туманида автобусда ёнғин чиқди
13:51 / 26.03.2026