Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг икки кемаси Қора денгиз ҳудудига кирди
10 июн куни Британия ва Нидерландия ҳарбий кемалари Қора денгиз томон ҳаракатланиши хабар қилинганди.
Фото: royalnavy.mod.uk
Британиянинг «Дефендер» эсминеци ва Нидерландиянинг «Эвертон» фрегати Қора денгиз ҳудудига кирди. Бу ҳақда Россия миллий мудофаа бошқарув маркази хабар берди.
«Қора денгиз флоти кучлари ва воситалари 14 июн куни Қора денгиз акваториясига кирган Буюк Британия ҲДКнинг «Дефендер» эсминеци ва Нидерландия ҲДКнинг «Эвертон» фрегати ҳаракатини кузатишга киришди», — дейилади хабарда.
«HMS Defender» эсминеци узунлиги 152 метр, тезлиги 30 узелга яқин (55 км/с). Кема радиолокацион станция, зенит артиллерияси билан жиҳозланган.
HNLMS «Evertsen» (F805) фрегати узунлиги 144 метр, тезлиги 28 узел (51 км/с). Унинг асосий вазифаси денгизда ҳаво ҳужумидан мудофаани таъминлаш ҳисобланади.
10 июн куни Британия ва Нидерландия ҳарбий кемалари Қора денгиз томон ҳаракатланиши хабар қилинганди. Флот НАТО мамлакатларининг «Sea Guardian» ўқув машғулотларида иштирок этган.
Мавзуга оид
20:24 / 07.05.2026
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
19:44 / 25.04.2026