Ўзбекистон | 07:49 / 14.06.2021
5122
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 27 миллионга яқинлашди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн 953,5 мингтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ёки 2 млн 636,8 мингтага ошган.

Шу жумладан, аҳоли орасида 24 млн 795,4 минг абонент қайд этилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ёки 1 млн 424,1 мингтага ошган.
 
Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда. 

Йиллар кесимида мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони қуйидагича:

  • 2019 йил 1 апрел - жами 21 960,2 минг, аҳолида 21 331,2 минг;
  • 2020 йил 1 апрел - жами 24 316,7 минг, аҳолида 23 371,3 минг;
  • 2021 йил 1 апрел - жами 26 953,5 минг, аҳолида 24 795,4 минг.

Мавзуга оид