Ўзбекистон | 20:30 / 14.06.2021
2889
1 дақиқада ўқилади

Учтепа туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкент шаҳри Учтепа туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ўчирилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 14 июнь куни соат 22:00 дан 15 июнь 18:00 га қадар Учтепа туманидаги 14-мавзе ҳамда қисман 15-мавзеда жойлашган 44 та кўп квартирали уйлар, 3 та мактабгача таълим ташкилоти ва 4 та маъмурий бинода иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Қайд этилишича, бу каби чоралар туманнинг Лутфий кўчасидан ўтувчи Ди-800 миллиметр магистрал иссиқлик тармоғида 74 метр эскирган иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари билан боғлиқ. Айни дамда Учтепа туман иссиқлик таъминоти бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид