Жаҳон | 23:12 / 15.06.2021
7631
1 дақиқада ўқилади

Мексикада темир йўл изидан чиқиб кетган юк поезди уйларга бориб урилди

 Мексикада 108та вагондан иборат юк поезди темир йўл изидан чиқиб кетиб, уйларга бориб урилди. Натижада поезднинг 2 локомотиви ва 12 вагони 4та уй устига ағдарилган.

 Фавқулодда вазият Халиско штатининг Тала муниципалитетида юз берган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, 3 киши жароҳат олган.

 Фалокатга нима сабаб бўлгани номаълум. Мутасадди идоралар унинг тафсилотларини ўрганиш бўйича тергов олиб боради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид