Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармасига янги раҳбар тайинланган. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жураев Зайнитдин Турсунбоевич – вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Зайнитдин Жўраев 1968 йил Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти Челак тумани қишлоқ хўжалик бўлимида молиячи вазифасидан бошлаган.
Шунингдек, «Савдогарбанк» Челак бўлимининг кредитлаш бўлими иқтисодчиси, бош иқтисодчиси, Молия вазирлигининг «Самарқанд дон» ҳиссадорлик жамияти бўйича молия инспектори, Пайариқ тумани ҳокимлиги Молия бўлими мудири, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
21:42 / 04.09.2024
Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат берилади
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
07:43 / 02.07.2024
Ўзбекистонда икки ойда қарийб 1200 та оилавий боғча ташкил этилди
18:44 / 20.06.2024