17:48 / 16.06.2021
4574

Икки ойлик танаффусдан сўнг Тож-Маҳал туристлар учун очилди

Мажмуа ҳудудига бир вақтнинг ўзида 650 нафаргача киши киришига рухсат берилади. 

Фото: ТАСС

16 июн куни Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги Тож-Маҳал мақбараси ташриф буюрувчилар учун очилди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар берди.

Мажмуа мамлакатда коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли икки ой аввал ёпилганди. Нашрнинг ёзишича, мажмуа ҳудудига бир вақтнинг ўзида 650 нафаргача киши киришига рухсат берилади. 

"Барча ташриф буюрувчилар ниқобда бўлиши шарт", - деди Агра шаҳри археология бошқармаси бошлиғи Васант Кумар Саварнкар.

Унинг сўзларига кўра, чипталарни фақат онлайн сотиб олиш мумкин. Тож-Маҳал деворларига қўл теккизиш қатъиян тақиқланади. 

Маълумот берилишича, илгари Тож-Маҳалга кунига ўртача 40 мингга яқин киши ташриф буюрган.

Top