Москвада ходимларнинг 60 фоизи коронавирусга қарши мажбуран эмланади
15 июлгача хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш ва бошқа соҳалардаги ходимларнинг камида 60 фоизи эмланиши шарт.

Москва бош санитар врачи Елена Андреева ходимларнинг 60 фоизини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Ҳужжатга кўра, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари 15 июлгача ходимларининг камида 60 фоизи эмланишини таъминлаши шарт.
Қуйидаги соҳалар ходимлари мажбуран эмланади:
- савдо;
- умумий овқатланиш;
- гўзаллик салонлари, фитнес-клублар;
- кимёвий тозалаш ва бошқа маиший хизматлар;
- жамоат транспорти ва такси;
- музей, кутубхоналар;
- театр, кинотеатр, концерт заллари;
- болалар ўйнайдиган хоналар;
- банк, почталарнинг мижозлар бўлимлари;
- таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя;
- коммунал хизмат ва энергетика;
- оммавий спорт тадбирлари.
Шаҳар мэри Сергей Собяниннинг таъкидлашича, «пойтахтдаги вазиятнинг драматик тарзда ривожланишда давом этиши ушбу оғир, лекин зарур ва масъулиятли қарорнинг қабул қилинишига» сабаб бўлган.
Унинг сўзларига кўра, шифохоналарда 12 мингдан ортиқ бемор ётибди.
Аҳолиси 20 миллионга яқин шаҳарда атиги 1,8 миллион киши эмланган, деди Собянин.
Хабар қилинишича, Москва вилоятида ҳам ходимларни мажбурий эмлашга қарор қилинган.
Мавзуга оид

08:20 / 14.03.2025
NBC: Трамп Россиянинг илтимосига кўра Келлогни музокаралардан четлаштирди

17:25 / 06.03.2025
Москва аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди

22:26 / 02.03.2025
Москва вилоятидаги савдо марказида отишма юз берди. Уч киши жароҳат олди

13:48 / 31.01.2025