Ўзбекистонда 2021 йил якунигача 10та электр станция ишга туширилади
Энергетика вазирлигига кўра, бу 10 та станция ишга тушгач, Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаваттга яқинлашади ва 2016 йилга нисбатан 52 фоизга ошади.

2021 йил якунига қадар республикада умумий қуввати 1 800 мегаватт бўлган 10 та электр станция (иссиқлик ва қуёш электр станциялари) ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда Тошкент, Бухоро, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялари қурилмоқда.
Улар ишга тушгач, Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаваттга яқинлашади ва 2016 йилга нисбатан 52 фоизга ошади.
2025 йилгача эса бу кўрсаткич 25 600 мегаваттгача, 2030 йилга қадар 29 200 мегаваттгача оширилиши режалаштирилган. Яъни 10 йил давомида умумий қувватни қарийб икки баробарга ошириш кўзда тутилган.
«Агар дунёда энергия истеъмолининг 23 фоизи уй-жой секторига тўғри келса, Ўзбекистонда бу – 40 фоиз. Хусусан, Европада 1 квадрат метр учун энергия сарфи йилига 120-150 киловатт соатни ташкил қилса, Ўзбекистонда мазкур кўрсаткич 390 киловатт соатдан ошади ёки 240-270 киловатт соат кўпроқни ташкил қилади.
Мутахассислар фикрича, 10 йилдан кам вақт ичида республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларидан электр энергиясига бўлган талаб икки баравар кўпаяди. Яъни 2030 йилга қадар 120,1 миллиард киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқаришга эришилади (2020 йилда бу кўрсаткич 66,4 миллиард киловатт соат)», – дейилади вазирлик маълумотида.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2016 йилда республикада ўртача кунлик электр энергияси истеъмоли 137,8 миллион киловатт соат бўлса, бу кўрсаткич 2021 йил 1 июнь ҳолатига 183,7 миллион киловатт соат ёки 33,4 фоизга кўпни ташкил қилмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда электр энергияси истеъмолчилари сони 7 миллион 268,9 минг киши ва бу 2016 йилга нисбатан 947,8 мингтага ортиқдир. Шундан 336,6 минг нафари юридик истеъмолчилар бўлиб, ўтган 5 йил мобайнида улар сони 69,1 мингга кўпайган.
Вазирлик 2021 йил охиригача мамлакатда 26 300 километр паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 9 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари таъмирланишини ҳам маълум қилди.
Шунингдек, 2030 йилга қадар 130 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 40 мингдан ортиқ трансформаторлар босқичма-босқич модернизация қилиниши билдирилди.
Ҳозирда Ўзбекистон энергетика тизимининг мавжуд ишлаб чиқариш қуввати 14 131 мегаваттни ташкил қилмоқда. 2000 йилда бу кўрсаткич 7 750 мегаватт, 2016 йилда 10 830 мегаватт эди. Яъни 16 йил ичида деярли 3 минг мегаватт қўшилган бўлса, худди шунча ҳажмдаги қувват сўнгги уч йилда қўшилишига эришилган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қайси соҳада тижорат корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?
Иқтисодиёт | 09:03
-
Португалия Миллатлар лигаси финалида Испанияни мағлуб этди
Спорт | 08:41
-
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?
Ўзбекистон | 08:20
-
Калифорния расмийлари Трампдан Миллий гвардияни чақириб олишни талаб қилди
Жаҳон | 08:00
Мавзуга оид

20:38 / 18.04.2025
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади

08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин

17:34 / 05.04.2025
Норин дарёсида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди

13:38 / 28.03.2025