Ўзбекистон | 10:56 / 16.06.2021
8162
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахс яна жиноят содир этди

Фото: KUN.UZ

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахс яна талончилик қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 13 май куни, Шўрчи тумани Бўстон маҳалласида яшовчи Ш.Дилфуза туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 12 май куни соат 16.30ларда, шу маҳалла ҳудудида кўчада кетаётган вақтида номаълум шахс бўйнидаги нархи 8 миллион сўмлик аёллар тилла занжирини юлиб олиб, қочиб кетганини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Денов туманида яшовчи Ҳ.Фахриддин содир этгани аниқланиб, ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. Қайд этилишича, Ҳ.Фахриддин аввал ҳам жиноят содир этиб, 2020 йил 27 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани суди томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган.

Таъкидланишича, 19 май куни ўталмай қолган жазонинг 2 йил 6 ой 11 куни учун Денов тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида озодликдан чеклаш жазосини ўтаб келаётган Ҳ.Фахриддинга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид