Жаҳон | 20:34 / 16.06.2021
7078
1 дақиқада ўқилади

Туркияда рекорд миқдорда кокаин мусодара қилинди 

Туркиянинг Мерсин портида 1150 кг кокаин гиёҳванд моддаси мусодара қилинди.

Фото: twitter.com/@mehmedmus

Туркия савдо вазирлигида маълум қилинишича, бу мамлакатда топилган ушбу турдаги гиёҳванд модданинг энг йирик партияси ҳисобланади.

Гиёҳванд модда Эквадордан бананлар орасига яширилган ҳолда олиб келинган. Хавфли юкни махсус ўргатилган итлар аниқлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид