10:08 / 17.06.2021
10626

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Шунингдек, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжаллангани айтилади.

Қайд этилишича, «Янги Андижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.

Top