Жамият | 13:42 / 18.06.2021
8865
2 дақиқада ўқилади

Нисбатликлар масжид қурмоқда: улуғ ишга ҳисса қўшиш имкони бор

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Нисбат маҳалласидаги Халфа қишлоғида жойлашган Халфа масжиди аслида юз йиллардан бери бор. Вақт ўтиб, аҳоли кўпайгач, қўшимча бинога эҳтиёж пайдо бўлмоқда. Чунки ҳадемай яна ёғинли кунлар келса, намозхонларнинг катта қисми ташқарида қолиши мумкин.

Қишлоқ аҳли баҳорда ҳашар қилиб, каттагина ёпиқ айвонли қўшимча бино ва янги таҳоратхона қуришни бошлаб юборди.

Бино лойиҳаси

Аммо ишнинг ярмига келганда маблағ етишмаётгани сабаб қурилиш ишлари секинлашиб қолди. Агар иш тезлашмаса, кузга келиб қурилиш ёмғир остида қолиши мумкин. Қишлоқ фаоллари ушбу савобли ишни ёритишимизни сўрашди. Мақсад – ҳам савобли ишдан ҳамюртларимизни хабардор қилиш, ҳам бу ишга ҳисса қўшиш истагидагилар бўлса, уларни ҳам жалб этиш.

Халфа жоме масжиди ноиби Ғиёсиддин Зайниддиновнинг айтишича, масжидга ҳудуддаги 6 та маҳалладан намозхонлар қатнайди. 3-4 асрлик Халфа масжиди эски биносига кўпи билан 100 киши сиғади.

Қўшимча бино қуриб битказилгач, 700 киши бемалол жойлашиши мумкин бўлади. Ҳозирда қўшимча бинонинг пойдевори битган, деворлар кўтарилган, иш имкон қадар давом этяпти. Энди бино томини ёпиш, деразалар қўйиш ва пол қисмини қуриш керак. Бунинг учун эса анчагина маблағ керак бўлади...

Ҳомийлар ҳам, одамларнинг ўзи ҳам қараб тургани йўқ, ҳар ким қўлдан келганча савоб ишга ҳисса қўшиб турибди. Аммо қурилишни ўз вақтида якунлаш энди юртдошларнинг кўмагига боғлиқ бўлиб турибди.

Масжид қурилишига ҳисса қўшишни ният қилганлар қуйидаги карталарга пул ўтказишлари мумкин:

Ipotekabank (Humo): 9860 0101 2513 2125 (масжид мутаваллиси Илҳомжон Каримов номида);

Savdogarbank (Uzcard): 8600 0804 0464 2059 (масжид мутаваллиси Илҳомжон Каримов номида);

Sberbank (visa card): 4276 5000 2273 8957 (Хуршид Сидиков номида).

Мавзуга оид