Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларусь Украина самолётларини қабул қилмаслигини айтди
Украина май охирларида Беларусга ўз ҳаво маконидан фойдаланишни тақиқлаганди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск Украинадан келадиган самолётларни Беларусь ҳудудига киритмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Пул Первого» Telegram-канали хабар берди.
«Украина бизга парвозни ёпди, биз ҳам Украинада самолётларни қабул қилмаймиз», — деди Лукашенко.
Украина май охирларида Беларусга ўз ҳаво маконидан фойдаланишни тақиқлаганди. Бунга Минскнинг 23 май куни Ryanair авиакомпанияси самолётини мажбуран қўндириши сабаб бўлганди.
Самолётда Беларусда экстремистик деб топилган Nexta Telegram-канали асосчиси Роман Протасевич бўлган. Самолёт Минск аэропортига қўндирилганидан сўнг Протасевич қўлга олинган.
Мавзуга оид
13:31
Украинага 90 млрд евро: Германия Венгрияга босимни кучайтирмоқда
13:55 / 04.03.2026
Трамп: Украина бўйича музокаралар устувор йўналишлар рўйхатида “жуда юқори” ўринда
13:21 / 04.03.2026
ОАВ: Украина фронтда немис “мини-Таурус”ларини оммавий қўллаяпти
12:31 / 04.03.2026