Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона давлат университети Венгрия университети билан ҳамкорлик қилади
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми бўлиб ўтди.
30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирокида ўтган мазкур форумда Фарғона давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори - Баҳодиржон Шермуҳаммадов ва Венгриянинг Эöтвöс Лорáнд Тудомáнегетем (ЭЛТE) университети профессори Имре Хамар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эндиликда янги ҳамкорлар икки мамлакат ўртасида қўшма дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш, Венгрия ОТМ базасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий нашрлар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, Венгрия университетлари билан кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари устида муҳокамалар олиб боради.
Мавзуга оид
12:16 / 07.03.2026
Венгрия университетида ўзбек тили курслари очилади
19:45 / 30.01.2025
“Ҳали магистратура, аспирантурада ҳам ўқийман” – 70 ёшида талаба бўлган отахон
19:00 / 16.03.2024
Фарғона давлат университетида "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - бош мақсадимиз" мавзусида Республика ўқув-семинари ўтказилди
09:32 / 02.06.2023