Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия университетида ўзбек тили курслари очилади
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Сегеда университетида ўзбек тили курсларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
“Дунё” АА хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси дипломатлари Венгриянинг Сегеда университети проректори, профессор Золтан Коня билан музокара ўтказди.
Учрашувда профессор Золтан Коня 2026 йил март ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Венгрия ректорлар форуми ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Қайд этилишича, мазкур форум таълим соҳасидаги икки давлат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва янги узоқ муддатли лойиҳаларни шакллантириш учун муҳим платформа бўлади.
Венгрия томони академик алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма таълим ва тадқиқот ташаббусларини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан алмашинув дастурларини кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Мулоқот давомида Бухоро давлат педагогика институти билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Сегеда университетида ўзбек тили курсларини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Шунингдек, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада чуқурлаштириш мақсадида конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
15:20 / 13.06.2026