Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТУРКПАга қўшилади
Ўзбекистон Туркий тилли мамлакатларнинг парламент ассамблеяси (ТУРКПА)га аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди.
“Анадўлу” хабарига кўра, бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкентда ТУРКПА делегацияси билан учрашувда айтиб ўтди.
Туркия парламенти депутати Исмат Учма бошчилигидаги делегация таркибига Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия парламентарийлари кирди.
Томонлар Туркий кенгашга аъзо давлатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро алоқаларни ҳамда Ўзбекистон парламенти ва ТУРКПА ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учманинг таъкидлашича, Ўзбекистон турк дунёсида алоҳида ўрин тутади. ТУРКПА Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ниятида, деди у.
Сафоев, ўз навбатида, Ўзбекистон Туркий кенгаш билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришини таъкидлади. Ўзбекистон парламенти ТУРКПА билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш ниятида, деди у.
Сафоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон келажакда ТУРКПАга аъзо бўлишга қарор қилди.
Мавзуга оид
16:39 / 02.12.2024
“Ташқи сиёсат концепцияси ёпиқ бўлиши мумкин эмас” — Содиқ Сафоев
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
15:20 / 26.10.2024
«Ўзбекистоннинг BRICS'га аъзо бўлиши кун тартибида эмас» – Содиқ Сафоев
12:22 / 28.08.2024