Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайнонасининг тилла тақинчоқларини ўғирлаган келин қўлга тушди
Риштон туманида келин қайнонасининг қарийб 10 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 13 июнь куни «Ар-Рошидоний» МФЙда яшовчи С.Д. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, 12 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, нархи 4 200 000 сўмлик икки дона тилла сирғаси, 3 600 000 сўмлик бир дона тилла занжир, нархи 2 000 000 сўмлик бир дона тилла узугини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи С.Д. исмли аёлнинг бирга яшовчи келини К.Х. содир этгани сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-модда 1-қисмига (ўғрилик) қайта малакаланган.
Аввалроқ Фурқат туманида қайнонасининг пластик картасидаги пулларини ўғирлаган куёв жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
12:02 / 22.10.2025
Луврдан ўғирланган буюмларнинг қиймати маълум қилинди
15:08 / 20.10.2025
«Атиги 7 дақиқада ва безбетларча» – Лувр музейидан «бебаҳо» заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
00:43 / 20.10.2025
Лувр музейида мисли кўрилмаган ўғрилик содир этилди
09:51 / 28.08.2025