Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда буғдойи ўриб олинган ғалла майдони ёниб кетди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида буғдойи ўриб олинган ғалла майдони ёниб кетган. Бу ҳақда туман ФВБ хабар бермоқда.
- Маълум қилинишича, кеча, 2З июнь куни соат 16:43ларда Иштихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 12-КЁКК навбатчилик қисмига Иштихон туман «Муродобод» МФЙ Асад қишлоғида жойлашган фермерга тегишли буғдойи ўриб олинган ғалла майдонида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шундан сўнг, соат 16:55да ёнғин юз бераётган жойга Иштихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин ўчириш экипажи етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида, Иштихон туман Муродобод маҳалласи Янги обод қишлоғида яшовчи фуқарога тегишли фермер хўжалигининг 3 гектар буғдойи ўриб олинган майдонидаги сомон ёниб кетган. 1 гектар буғдойи ўрилмаган ва яна 3 гектар ўрилган майдон сақлаб қолинган
Ҳозирда, мазкур ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:21 / 09.04.2026
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
16:08 / 07.04.2026
«Бешқўрғон» бозори ёнғиндан кейин вақтинча ёпилди
13:39 / 07.04.2026