Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада фуқаронинг уйи ёниб кетди
Тошкент вилояти Зангиота туманида фуқаролардан бирига тегишли хонадонда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 24 июнь куни соат 16:45да Тошкент вилояти ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига Зангиота тумани «Эшонгузар» МФЙ, Шарқ Юлдузи кўчаси 15-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, соат 16:51да воқеа жойига 6 та ёнғин-ўчириш экипажи етиб бориб, соат 17:06да ёнғин ўраб олинган ва соат 17:41да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 200 метр квадрат майдонида том ва шифт қисми ёниб кетган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳатлари олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.