Ногиронлиги бор шахсларнинг иш топишига ёрдамлашадиган портал ишга тушди
Портал барча тоифадаги ногиронлиги бор шахслар учун мўлжалланган.
Ногиронлиги бор шахсларга бўш иш ўринларини топиш ва иш берувчиларга ногиронлиги бўлган ходимларни ишга олишда ёрдамлашадиган ishplus.uz портали ишга тушди.
“Фаолиятимиз давомида бизга иш топиб бериш бўйича жуда кўп мурожаатлар бўлади. Қандай қилиб уларга ёрдам бериш ҳақида ўйлардик. Ва ishplus.uz ғояси пайдо бўлди. Ғоя ташаббускори ва раҳбари Дилмурод Юсупов бўлади.
Веб-порталимизнинг яна бир афзаллик томони, у турли ҳолатдаги жисмоний имконияти чекланган инсонларга мослаштирилган. Кўриш, эшитиш каби имконияти чекланган инсонлар бемалол фойдаланишлари мумкин”, — деди Тошкент шаҳар “ШAРОИТ ПЛЮС” ногиронлар жамоат бирлашмаси раиси Муҳаббат Раҳимова лойиҳа тақдимотида.

Маълум қилинишича, лойиҳа ЮНИСЕФ, БМТ Тараққиёт дастури, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Меҳнат вазирлиги кўмаги асосида ташкил қилинган. Лойиҳа учун 5 минг доллар миқдорида грант ажратилган.
Лойиҳа раҳбари Дилмурод Юсупов Ishplus.uz сайтининг қандай ишлаши билан таништирди.
Юсуповнинг айтишича, портал барча тоифадаги ногиронлиги бор шахслар учун мўлжалланган. Унинг кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун алоҳида версияси бор. Сайтда иш берувчилар рўйхати бўлиб, рўйхатга ўзи ва қандай ходимга талаб борлиги ҳақидаги маълумотлар жойланган. Шунингдек, иш берувчи талабида ишчининг ногиронлик белгилари ҳам кўрсатиб ўтилади. Иш изловчилар сайт орқали маълум бир иш ўрнига резюме жўнатишлари мумкин.
77-сонли кўзи ожиз болалар махсус мактаб интернати ўқитувчиси Баҳодир Қурбонов ногиронлиги бор шахсларга бериладиган маълумотномалардаги камчиликлар ҳақида тўхталди.

“Ногиронлиги бор инсонларга 1- ёки 2-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида маълумотнома берилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай фуқароларга ишга нолойиқ деб маълумотнома бераётган экан. Шундай ногиронларимиз борки, жисмоний меҳнатга лаёқатли. Шундай ногиронларимиз борки, ақлий меҳнатга лаёқатли. Шунинг учун уларга ногиронлик маълумотномасини бераётганда шу нарсаларга эътибор қилишни сўрардим. Чунки сизнинг бераётган маълумотингизга қараб қолган давлат ташкилотлари, тадбиркорлар ишга олади”, — деди Баҳодир Қурбонов.
Ishplus.uz лойиҳаси координатори Aзиз Aбдуллаев иш берувчилар билан боғлиқ муаммоларни санади. Унинг айтишича, иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини яхши билмайди ва меҳнат қонунчилигига амал қилишмайди. Яъни қонунчиликда ногиронлиги бор шахсларни ишга олиш учун 3 фоизли квота белгиланган. Ҳозирги кунда иш берувчилар томонидан бу квота талаблари бажарилмаяпти.

“Кейинги муаммо иш берувчиларнинг ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатини кам баҳолаши ва уларни меҳнат бозорида билиб-билмай камситиши ҳисобланади. Шу муаммоларга ечим сифатида ishplus.uz сайтини Тошкент шаҳрида ишга туширдик. Асосий ечим Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ishplus.uz портали орқали вакансияларни ёритишга кўрсатма бериши бўлади. Лойиҳа тахминан декабр ойида якунланади ва келаси йил уни республика миқёсида амалга оширмоқчимиз”, — деди лойиҳа координатори.
БМТ маълумотига кўра, Ўзбекистонда ишлай оладиган ногиронлиги бор шахслар 346084 нафар. Aммо уларнинг 7 фоизигина расмий равишда иш билан таъминланган. Бундай кишиларнинг иш топиш эҳтимоли ногиронлиги бўлмаган шахсларга нисбатан қарийб 4 бараварга камроқ.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
Жаҳон | 00:27
-
АҚШ ҳарбийлар учун мия имплантлари устида иш олиб бормоқда
Жаҳон | 00:16
-
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
Жамият | 23:27 / 28.03.2025
-
Украина армияси Белгород областида бир неча аҳоли пунктини эгаллаган: кўприклар портлатилмоқда
Жаҳон | 23:20 / 28.03.2025
Мавзуга оид

23:34 / 26.03.2025
АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

11:31 / 22.03.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Японияда ишлаш имконияти кенгаяди

12:15 / 19.03.2025
Siemens бутун дунё бўйлаб 6000 дан ортиқ иш ўринларини қисқартиради

07:50 / 17.03.2025