Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Истанбул канали қурилиши бошланди
Канал узунлиги 45 километр, эни 275 метр ва чуқурлиги 21 метр бўлади. Истанбул канали лойиҳаси қиймати 15 миллиард долларга тенг бўлиб, лойиҳа олти йил давомида амалга оширилади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Босфор бўғозига параллел ўтадиган ҳамда Қора ва Мармар денгизларини боғлайдиган Истанбул канали қурилишига старт берди.
У тантанали маросимда иштирок этди ва рамзий тугмани босиб лойиҳа амалга оширилишини бошлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, канал узунлиги 45 километр, эни 275 метр ва чуқурлиги 21 метр бўлади.
Истанбул канали лойиҳаси қиймати 15 миллиард долларга тенг бўлиб, лойиҳа олти йил давомида амалга оширилади.
«Бугунги кунда Босфор орқали йилига 45 мингта кема ўтади. Ҳар бир улкан кеманинг ўтиши шаҳар учун хавф туғдиради, улар турли юкларни ташийди ва ҳалокат юз берадиган бўлса, шаҳар хатар остида қолади», деди Туркия президенти.
Эрдўған канал қурилиши тўғрисида илк бор 2011 йилда, бош вазирлик пайтида айтганди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026