Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда локдаунни узайтиришга қарор қилинди
Малайзия бош вазири Муҳиддин Яссин коронавируснинг жадал тарқалиши олдини олиш учун мамлакатда амал қилаётган карантин чораларини узайтиришга қарор қилди.
Локдаунни 28 июндан бекор қилиш режалаштирилган эди. Бироқ мамлакатда 26 июнда 5,8 мингта янги касалланиш ҳолати қайд этилгач, карантинни узайтиришга қарор қилинди.
Яссин кунлик касалланиш ҳолатлари 4 мингтадан камайса, карантин чораларини бекор қилиш масаласи қайта кўриб чиқилишини айтган.
Май ойида Малайзия бош вазири 12 майдан 7 июнгача навбатдаги чекловлар киритилишини эълон қилган. Жумладан, жамоат тадбирлари ўтказишга, ресторанларга боришга, фавқулодда вазиятлар, иш, эмлаш ва бошқа ўта зарур ҳолатлардан ташқари штатлар ва ҳудудлар ичида ҳаракатланишга тақиқлов киритилган.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026