Жамият | 12:35 / 27.06.2021
8384
2 дақиқада ўқилади

ҚарДУ педагогика институти ва СамДУ Каттақўрғон филиалига директор тайинланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 июндаги буйруғи билан бир қатор олий таълим муассасаларига тайинловлар амалга оширилган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалига, Қарши давлат университетининг Педагогика институтига директор ҳамда Термиз давлат университети Педагогика институти директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари тайинланган.

Жумладан:

Абдуқаҳҳор Гадоевич Ғаниев

Абдуқаҳҳор Гадоевич Ғаниев – Қарши давлат университетининг Педагогика институти директори лавозимига тайинланган. А.Ғаниев 1974 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Мазкур тайинловгача у Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали директори лавозимида ишлаган.

Шерзод Раҳмонович Ўроқов

Шерзод Раҳмонович Ўроқов – Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. Ш.Ўроқов 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Мазкур тайинловгача Ш.Ўроқов СамДУ ҳузуридаги Жомбой рақамли технологиялар техникуми директори лавозимида ишлаган.

Бахтиёр Бердиевич Иманов

Бахтиёр Бердиевич Иманов – Термиз давлат университети Педагогика институти директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Б.Иманов 1980 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Педагогика фанлари номзоди, доцент. Тайинловгача у Термиз давлат университетининг Миллий ҳунармандчилик ва кулолчилик факультети декани лавозимида ишлаган.

 

Мавзуга оид