Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда қуввати 816 от кучига тенг электромобил ишлаб чиқарилди
EL1 тезлигини 2,8 сония ичида соатига 100 километрга етказа олади, 200 километр тезликка чиқиш учун 10 сониядан камроқ вақт кетади. Электромобил бир марта қувватланиш орқали 400 километрга яқин йўл юради.
Германиянинг E-Legend фирмаси EL1 деб номланган спорт электромобилини намойиш этди. Бу ҳақда Auto Motor Und Sport нашри хабар бермоқда.
E-Legend EL1 умумий қуввати 816 от кучига тенг бўлган учта электр мотор билан жиҳозланган. Двигателлар сиғими 90 кВт-с бўлган батареядан қувват олади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, EL1 тезлигини 2,8 сония ичида соатига 100 километрга етказа олади, 200 километр тезликка чиқиш учун 10 сониядан камроқ вақт кетади. Электромобил бир марта қувватланиш орқали 400 километрга яқин йўл юради.

E-Legend ҳаммаси бўлиб 30 дона ана шундай электромобил йиғишни режалаштирган. EL1 нархи 1 млн евродан бошланади.
Мавзуга оид
14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди
09:54 / 13.01.2025
Халқаро аҳамиятга эга бўлган автойўллар бўйида электромобилларни зарядлаш станциялари ташкил этилади
19:47 / 11.01.2025
2024 йилда Ўзбекистонга электр ва гибрид автомобиллар импорти бензинли автомобилларга қараганда кўпроқ бўлди
10:59 / 11.01.2025