Жаҳон | 17:36 / 28.06.2021
2203
1 дақиқада ўқилади

Грецияда коронавирусга қарши эмланган ёшларга 150 евродан берилади

18 ёшдан 25 ёшгача бўлган 900 минг нафардан ортиқ грецияликлар эмланганлик эвазига пул мукофоти олишлари мумкин. 

Фото: Getty Images

Греция ҳукумати коронавирусга қарши эмланган ёшларни пул мукофоти билан рағбатлантиради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Мамлакат бош вазири Кириакос Мицотакиснинг сўзларига кўра, дастлабки дозани олган ёшларга 150 евродан пул берилади.

«Бу ёшлар олдидаги бурчимиз, миннатдорлик рамзи сифатидаги совғамиздир», — деди у.

Шу тарзда, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган 900 минг нафардан ортиқ грецияликлар пул мукофоти олишлари мумкин. 

Грецияда коронавирус юқтирганлар сони 421 мингга яқин бўлиб, 12655 нафар бемор вафот этган.

Дунёнинг турли мамлакатларида коронавирусга қарши эмланганлар турли усулларда рағбатлантирилмоқда. Масалан, Москвада коронавирусга қарши эмланганлар автомобил ютиб олишлари мумкин, АҚШда эса омади кулиб боққанлар 5 млн доллар соҳибига айланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид