Жаҳон | 16:50 / 28.06.2021
10283
1 дақиқада ўқилади

Москвада меҳнат муҳожирларини эмлаш нархлари маълум қилинди

Фото: Tengrinews.kz

Хорижлик ишчилар Москвада 1300 рубль эвазига коронавирусга қарши эмланишлари мумкин. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти расмий сайтида маълум қилинган.

«Иш берувчи ўз ходимларини эмлаш учун пул тўлайди. Хизматларнинг нархи битта ходим учун 1300 рублни ташкил этади », - дейилган хабарда.

Меҳнат мигрантлари учун Москва ҳукумати битта компонентли «Sputnik Light» вакцинасидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Ушбу вакцина Sputnik V'га қараганда нисбатан самарасиз бўлса-да, тезда эмланиши керак бўлган одамларга дарҳол таъсир кўрсатади.

Таъкидланишича, 27 июнь куни Сахарово қишлоғидаги кўп функционал миграция марказида меҳнат муҳожирларини COVID-19га қарши эмлаш тадбирлари бошланган.

Қайд қилинишича, механизм ишлаб чиқилгач, эмлаш имконияти бошқа одамлар гуруҳига, шу жумладан, ўз-ўзини иш билан таъминлайдиганларга ҳам татбиқ қилинади.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид