Швеция бош вазири истеъфога чиқди
Швеция бош вазири Стефан Левен 28 июнда истеъфога чиқишини эълон қилди. У мамлакат тарихида парламент ишончсизлик билдирган биринчи бош вазир бўлди.
«Спикердан мени бош вазир лавозимидан озод қилишни сўрадим. Спикер янги ҳукуматни шакллантиришга ҳаракат қилиб кўради», деб айтган Левен.
Ўтган ҳафтада Швеция парламенти мамлакат тарихида биринчи марта бош вазирга ишончсизлик билдирганди.
Бундай ташаббус билан «Сўл партия» ва «Швед демократлари» чиққан. Парламентда бош вазирга, шунингдек, «Христиан-демократик партия» ва «Ўртамиёна коалиция партияси» ҳам қарши овоз берган.
Бош вазирга ишончсизлик билдирилишига ҳукуматнинг янги қурилаётган уйлардаги квартираларга ижара ҳақини эркин ўрнатишга рухсат бермоқчи бўлгани асосий сабаб ҳисобланади.
Левенда муддатидан олдин парламент сайловларини ташкиллаштириш имкони бўлган, бироқ у мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, бунинг мавриди эмаслиги ҳақидаги қарорга келган.
Швецияда кейинги парламент сайловлари 2022 йилда ўтказилади. Бунгача парламент спикери янги ҳукуматни шакллантиришга ҳаракат қилиб кўради. Агар 4та уринишдан кейин ҳам бунинг уддасидан чиқилмаса, мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:00 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Стокҳолм шаҳрига келди
22:05 / 05.10.2024
Швеция ўз ҳарбийларини Латвияга юборади
12:50 / 03.10.2024
Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинидаги портлашлар текширилмоқда
15:15 / 27.09.2024