Бухорода талабага «ёрдам бермоқчи» бўлган декан ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди
Талабанинг ўқишини сиртқи бўлимга кўчириб беришни ваъда қилган Бухоро муҳандислик-технология институти факультет декани ўринбосари 300 доллар билан ушланди. Бу ҳақда бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда декан ўринбосари институтнинг 1-босқич талабаси Х.га ўзининг ваколатли танишлари орқали унинг ўқишини 500 доллар эвазига кундузги бўлимдан сиртқи бўлимга кўчириб беришини ваъда қилган. Декан ўринбосари ушбу «хизмати» учун олдиндан 300 доллар олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Бухорода хорижий корхонага ишга жойлашни айтиб, 10 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинганди.
Мавзуга оид
22:40 / 26.09.2024
NYT: Ню Йорк мэрига нисбатан жиноий айблов эълон қилинди
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024