Жаҳон | 22:09 / 29.06.2021
9619
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йоркда Илон Маскнинг ҳайкали пайдо бўлди
Хабар қилинишича, ҳайкал кўчада беш кун туради. Сўнгра у кимошди савдосига қўйилади.
Миллиардер Илон Маск куни кеча ўзининг 50 ёшлик юбилейини нишонлади. Шу муносабат билан Public ижтимоий тармоғи Нью-Йоркда Tesla раҳбарининг бронзадан ишланган ҳайкалини ўрнатди.
Public вакиллари барча хоҳловчиларни ҳайкални томоша қилишга чақирди, чунки у атиги беш кун турганидан сўнг eBay аукционига қўйилади.
Ҳайкал сотувидан тушган пул инвестиция мактабига хайрия қилинади.
Илон Маск SpaceX компаниясининг асосчиси, бош директори ва бош инженери, Tesla компаниясининг бош директори ҳисобланади. Унинг бойлиги 165,9 млрд долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
11:00 / 17.10.2024
Илон Маск Трамп кампаниясига 75 млн доллар хайрия қилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
21:00 / 15.10.2024
SpaceX компанияси Starlink учун яна 43 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
19:30 / 13.10.2024