Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон бош вазири Имрон Хон июл ойида Ўзбекистонга келади
Покистон бош вазири Имрон Хон келаси ойда Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Tribune.com сайти хабар берган. Манбада айтилишича, Имрон Хонга ўринбосари Абдулраззоқ Довуд ҳам ҳамроҳлик қилади.
Довуднинг нашрга маълум қилишича, бу йил Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар учун муҳим бўлмоқда. У Ўзбекистон Покистоннинг Ўрта Осиёдаги бизнес қилиши учун дарвоза бўлиши мумкинлигини айтган. Унинг фикрича, Тошкент билан яхши алоқалар Покистоннинг Ўрта Осиёга экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади. Покистонда Ўрта Осиё билан савдо алоқаларининг умумий имконияти 90 миллиард доллар атрофида баҳоланади.
Хабарда 2021 йил май ойида илк марта халқаро божхона конвенцияси асосида экспорт товарлари Исломободдан Тошкентга тўғридан тўғри келгани ҳам эсланган. Шунингдек, Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов 2020 йил сентябр ойида Покистонда Абдураззоқ Довуд билан кўришгани таъкидланган.
Маълум бўлишича, 14 июл куни Тошкентда Покистон ва Ўзбекистон ҳукумат вакилларининг учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда. 15-16 июл кунлари эса икки мамлакат муносабатларига бағишланган конференция ўтказилиб, унда Имрон Хон ҳамда Шавкат Мирзиёев қатнашиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
21:05 / 20.05.2026