Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-41 даража иссиқ атрофида бўлиб, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43 даража иссиққача кўтарилади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 39-41 даража иссиқ атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-34 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
14:05 / 13.06.2026