Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуд қароргоҳини эгаллаб олишди
Толиблар отряди Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадаги Таҳор вилояти Фарҳор туманидаги Аҳмад Шоҳ Масъуднинг тарихий қароргоҳи “Чамани Хустдех”ни эгаллаб олишди.
“Толибон” жангарилари тарихий бинони қўлга киритгач, унда намойишкорона тарзда йиғилиш ўтказишган.
“Чамани Хустдех” Аҳмад Шоҳ Масъуд ўз бош қароргоҳи сифатида фойдаланган асосий нуқталардан бири бўлган. Айни вақтда қароргоҳдан музей сифатида ҳам фойдаланилган: унда кўплаб ҳарбий аслаҳа-анжомлар ва эсдалик буюмлари сақланган.
Аҳмад Шоҳ Масъуд тожик миллатига мансуб афғон дала қўмондони бўлиб, Афғонистондаги уруш вақтида собиқ иттифоқ қўшинларига қарши кураш олиб борган. 1992-1996 йилларда Афғонистон мудофаа вазири лавозимини эгаллаган.
Собиқ иттифоқ ва Афғонистон ҳукумати қўшинлари Масъуд кучларига қарши 9та ҳарбий амалиёт ўтказган. Улардан бирининг ўзида Афғонистоннинг 2600 нафар ва собиқ иттифоқнинг 11 минг ҳарбийси иштирок этган, 390та самолёт ва вертолёт, 39та артиллерия батареяси қўлланган. Ушбу амалиётлар вақтида баъзи муваффақиятларга эришилган бўлса-да, мужоҳидлар қўмондонини енгишнинг уддасидан чиқилмаган. Шундан кейин Масъуд “панжшерлик шер” лақабини олган.
2001 йил 9 сентябрда Масъудга интервью вақтида ўзини журналистлар қилиб кўрсатган икки террорчи-худкуш суиқасд уюштирган. Террорчилар ҳужумни видеокамерага яширилган портловчи модда ёрдамида амалга оширишган. Аҳмад Шоҳ Масъуд суиқасд вақтида олган жароҳатлари оқибатида 10 сентябрда 48 ёшида вафот этган.
Мавзуга оид
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:06 / 03.06.2026