Жаҳон | 18:31 / 03.07.2021
5103
1 дақиқада ўқилади

Японияда кўчки оқибатида 20 киши бедарак йўқолди

Kyodo агентлигининг хабарига кўра, порт районида икки кишининг жасади топилган.

Япониянинг атами шаҳрида юз берган кўчки оқибатида камида 20 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. "Би-би-си"нинг хабар беришича, кучли жала кўчки содир бўлишига олиб келган.

Ижтимоий тармоқларда тоғдан оқиб келган қора тўлқин шаҳарга ёпирилгани акс этган видеолар жойлаштирилди. Натижада бир нечта уй вайрон бўлди ёки кўчки остида қолди.

Kyodo агентлигининг хабарига кўра, порт районида икки кишининг жасади топилган.

Атами шаҳри ўзининг қайноқ булоқлари билан машҳур курорт ҳисобланади. Бу ерда июл ойининг дастлабки уч куни давомида бир ойлик меъёрдаги ёмғир ёққан.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид