КХШТ бирлашган штаби бошлиғи оператив гуруҳ билан Тожикистонга келди
Анатолий Сидоровнинг Тожикистонга ташрифи Афғонистонда толибларнинг ҳукумат қўшинларига ҳужумлари ва афғон ҳарбийларининг Тожикистонга қочиб ўтиши фонида амалга оширилмоқда.
КХШТ бирлашган штаби бошлиғи Анатолий Сидоров Афғонистон билан чегарадаги вазиятни баҳолаш учун тезкор гуруҳ билан Тожикистонга келди.
Хабар қилинишича, Тожикистоннинг жанубий ҳудудларига ташриф ва мамлакат мудофаа вазирлиги, давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари ва бошқа вазирлик ҳамда муассасалар раҳбарияти билан учрашувлар режалаштирилган.
Сидоровнинг Тожикистонга ташрифи Афғонистонда толибларнинг ҳукумат қўшинларига ҳужумлари ва афғон ҳарбийларининг Тожикистонга қочиб ўтиши фонида амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига қарашли жанговар ва транспорт вертолётлари ракета зарбалари бериш машғулотларини ўтказгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:12 / 17.10.2024
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
12:00 / 11.10.2024
Танзила Норбоева Имомали Раҳмон билан учрашди
18:54 / 09.10.2024