Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХШТ ядро қуролидан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказади
Машқлар «провокацияда айбланмаслик» учун Беларус ҳудуди ичкарисида ўтказилди, деди мамлакат Бош штаб раҳбари. Бошқа нарсалар қаторида, ҳарбийлар ядровий қуролни амалда ишлатмасдан қўллашни режалаштиришни машқ қилади.
31 август, якшанба куни Беларусда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг «Взаимодействие-2025», «Поиск-2025» ва «Эшелон-2025» машғулотлари бошланди. Машғулотларда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистондан икки мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этмоқда.
РИА «Новости» хабарига кўра, машғулотларга 450 та қурол ва техника, жумладан 9 та самолёт ва вертолёт, шунингдек, 70 дан ортиқ турли хилдаги дронлар жалб этилади.
Беларус раҳбари Александр Лукашенконинг шахсий буйруғи билан машғулотлар мамлакат ичкарисида ўтказилди, дея маълум қилди Минск. «Биз машқларни ғарбий ва жанубий чегаралардан атайлаб узоқлаштирдик, токи бизни турли хил иғволар ва эҳтимолий провокацияларда айблашмасин», — дея Беларус Бош штаб бошлиғи, генерал-майор Павел Муравейконинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА «Новости».
Муравейконинг сўзларига кўра, манёврлар ядро қуролидан фойдаланишни режалаштиришни ўз ичига олади, аммо ядро қуролининг ўзи қўлланмайди. «Биз, айтайлик, бутун дунёга, глобал хавфсизликка таҳдид соладиган нарсадан фойдалана олмаймиз. Лекин буни қандай режалаштиришни ўрганамиз», — деди генерал-майор.
Мавзуга оид
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:56 / 10.04.2026
Зеленский Украинанинг ядро қуролидан воз кечишини «катта хато» деб атади
19:31 / 27.03.2026