Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадаси очилиши ва ёпилиши томошабинларсиз ўтади - Asahi
Токио Олимпиадасининг очилиш ва ёпилиш маросимлари коронавирус пандемияси сабабли оддий томошабинларсиз ўтади.
The Asahi япон нашрининг хабар беришича, Ўйинлар ташкилотчилари ва Япония ҳукумати Олимпиаданинг очилиш маросимига фақат юқори мартабали меҳмонлар ташриф буюра олишлари, оддий томошабинлар эса трибуналарга қўйилмаслиги ҳақидаги қарорни қабул қилди. Маросимда иштирок этувчи меҳмонлар сони 10 мингдан камроқ бўлади.
Ҳозирда бу масала бўйича охирги муҳокамалар олиб борилмоқда. Ушбу қарор ҳақида 8 июлда расман эълон қилиниши кутилмоқда. 8 июлда ушбу масалалар ХОҚ президенти Томас Бах, Токио мэри, Олимпиада ташкилий қўмитаси вакиллари иштирокидаги музокараларда муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ташкилотчилар мухлисларга соат 21:00дан кейин мусобақаларга ташриф буюришни тақиқлашмоқчи. Эрталабки ва кундузги соатларда ареналар тўлиши ўз сиғимдорлигининг 50 фоизидан ошмайди.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026