Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ аҳолини кучли шамолдан огоҳлантирди
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9–10 июль кунлари Республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.
7 июлда Қорақалпоғистонда, 8–10 июль кунлари Республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 25–30 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Шу муносабат билан ФВВ фуқаролардан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўради. «Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
20:16 / 11.02.2022
13–15 февраль кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиб, чанг тўзони кузатилади
15:17 / 30.11.2021
1-2 декабрь кунлари айрим ҳудудларда яна чангли бўрон юз беради — Ўзгидромет
21:46 / 04.11.2021
«Ўзгидромет»: Атмосферадаги чанг миқдори меъёридан 5 баробарга ошди
14:12 / 07.07.2021