14:12 / 07.07.2021
68187

Ўзбекистонда ҳафта давомида кучли шамол ва чангли бўронлар кузатилиши кутилмоқда

8−10 июль кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб шамол 20 м/с.гача кучаяди, синоптиклар ҳафта давомида чангли бўронлар кузатилиши кутилаётганидан огоҳлантиришди.

8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунларида республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. 

7 июлда Қорақалпоғистон бўйича, 8-10 июлда республиканинг барча ҳудудлари бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин.

«Ўзгидромет» 8 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши кутилаётгани ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25–27 даража, кундузи 41–43 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, Устюртда баъзида чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–29 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–29 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–29 даража, кундузи 41–46 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25–30 даража, кундузи 41–46 даража  бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16–21 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Top