17:20 / 07.07.2021
11802
Реклама

Тошкентда 5G тармоғи ишга туширилди

Эндиликда, Samsung Galaxy S21 смарфонлари серияси фойдаланувчилари 5G технологиясини Тошкент шаҳрида синаб кўришлари мумкин.

Юртимизнинг етакчи мобил алоқа операторлари бўлмиш Ucell ва UZTELECOM 5G бешинчи авлод тармоғини Tashkent City'да ишга туширишди.

5G – бу ҳаёт тарзи ва хизмат кўрсатиш сифатини ўзгартира оладиган тезкор интернетга эга бўлган бешинчи авлод алоқа воситаси.

5G тармоғининг икки асосий афзаллиги – маълумот узатиш тезлиги бир неча бор ошиши ва жавоб бериш вақтини сезиларли даражада қисқартириши. SpeedTest сервиси ёрдамида ўтказилган ўлчовлар сониясига 1,3 Гбит гача тезликни кўрсатди. Бу эса маълумотлар узатиш тезлиги 4G тармоғидан 10 дан 100 бараваргача тезроқ демакдир. Бундан ташқари, тармоқ сунъий интеллект ва виртуал ҳақиқат учун энг яхши имкониятларни тақдим этади.

Ушбу хизматни фаоллаштириш учун Galaxy S21 сериясининг фойдаланувчилари Ucell ёки UZTELECOM хизмат кўрсатиш офисларидан бирига мурожаат қилиши кифоя. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, абонентларга тармоққа уланиш таклифи билан СМС хабарнома келади.

Фойдаланувчилар севимли видео ўйинларини ўйнашда, фильм ва сериалларни 4К сифатда томоша қилишда узлуксиз 5G тезлигидан фойдаланишлари мумкин. Galaxy S21 сериясидаги кенгайтирилган 5G тезлиги сизга севимли сериалингизнинг тўлиқ мавсумини юқори сифатда бир зумда юклаб олиш имконини беради. 5G тармоғига мос келадиган чипсет эса истеъмолчиларни юклаб олиш жараёнида ҳам алоқада бўлишларини таъминлайди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Galaxy S21 | S21 + ва S21 Ultra флагманлари томонидан 5G қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистонда 5G тармоқлари ривожлангани сари Samsung компанияси 5G тармоғи билан жиҳозланган қурилмалар портфелини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Samsung Galaxy S21 5G серияси ҳақида ҳавола орқали кўпроқ билиб олинг.

Алоқа маркази рақами: 7799

Реклама ҳуқуқи асосида

Top