Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда баландлиги 500 метрдан зиёд бинолар қуриш тақиқланди
Хитой ривожланиш ва ислоҳотлар комиссияси Шэнчжендаги 73 қаватли SEG Plaza иншооти ҳеч бир сабабсиз чайқалганидан икки ой ўтиб ана шундай чекловни жорий этди.
Хитой ҳукумати 500 метрдан баланд бинолар қурилишини тақиқлади. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, 250 метрдан баланд бинолар қатъий чекловлар асосида қурилади, 100 метрдан баланд бўлган бинолар эса тегишли талабларга мувофиқ ҳолда қурилиши лозим.
Хитой ривожланиш ва ислоҳотлар комиссияси Шэнчжендаги 73 қаватли SEG Plaza иншооти ҳеч бир сабабсиз чайқалганидан икки ой ўтиб, ана шундай чекловни жорий этди.
Янги чеклов Хитойда бошланган қурилиш суръатини секинлаштириши кутилмоқда. Дунёдаги энг баланд 100та бинонинг қарийб ярми ушбу мамлакатда жойлашган.