09:05 / 08.07.2021
16122

Дубай портида кучли портлаш юз берди

Фото: twitter.com

Дубайнинг Жабал-Али порти ҳудудида 8 июлга ўтар кечаси кучли портлаш юз берди. Маълумотларга кўра, портлаш портдаги кемалардан бирида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари воқеанинг видеоси ва суратлари билан бўлиша бошлашган. Видеолардан бирида осмонга оловли булут кўтарилаётганини кўриш мумкин.

Дубай маъмуриятининг маълум қилишича, портлаш Жабал-Али портидаги кемаларнинг бирида чиққан ёнғин туфайли юз берган.Ёнғинга кемадаги контейнерлардан бирида сақланган енгил алангаланувчи материаллар сабаб бўлган.

Таъкидланишича, кема экипажини эвакуация қилишга муваффақ бўлинган. Ўт ўчирувчилар вазиятни тезда ўз назоратига олган. Уларнинг маълумотларига кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. 

Top