Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташиев: Қирғизистон Афғонистондан келадиган таҳдидларга тайёр
Қирғизистон Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши сабаб юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга тайёрланмоқда. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиев матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида қийин вазият юзага келмоқда.
«Тез орада Афғонистондан келган қочқинлар бизнинг ҳудудимизда учрашиши мумкин. Биз ва Марказий Осиё минтақасининг бошқа давлатлари ташқи таҳдидларга тайёрланмоқдамиз. Бу соҳада фаол ишлар олиб борилмоқда», дея таъкидлаган Ташиев.
Шунингдек, у Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиши фонида Марказий Осиёдаги террористик ташкилотлар, шу жумладан, Қирғизистондаги ҳаракатлар кучайганини айтиб ўтган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026