Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда вояга етмаган болалар «Камаз»да юк ташиб юргани аниқланган
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида вояга етмаган болалар «Камаз» юк машинасини бошқариб кетаётганда ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 8 июль куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-103 автомобиль йўлининг Қизириқ туманидан ўтган 17-километрида туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан «Камаз» юк машинаси тўхтатилган. Маълум бўлишича, «Камаз»ни вояга етмаган болалар бошқариб кетаётган бўлган.

Қайд этилишича, болаларнинг бири 13 ёшда, иккинчиси 16 ёшда бўлиб, улар Шеробод туманидаги мактаблардан бирининг ўқувчилари экани аниқланган. Суриштирув давомида болалар «Камаз»ни отасининг рухсати билан бошқарганини маълум қилган. Улар «Камаз»га ортилган ғиштни Қизириққа олиб келиб тўкиб, орқага қайтаётганини билдирган.

Таъкидланишича, «Камаз» жарима майдончасига жойлаштирилган. Вояга етмаган болаларга юк машинаси бошқарувини топширган шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1,2-қисмлари билан чора кўрилган.
Мавзуга оид
12:41
Сурхондарёда банк мутахассиси 2 000 доллар ва 1,3 млн сўм олган пайтида ушланди
01:01 / 16.11.2025
Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилиши аниқланди
20:18 / 08.11.2025
Сурхондарёда ишдан олинган мактаб директори ўзини ёқмоқчи бўлди
11:03 / 05.11.2025