Мактабларда молиявий саводхонлик дарслари ўтилади
Ўзбекистонда молиявий хизматлар оммабоплигини оширишнинг 2 йиллик стратегияси тасдиқланди. Унда муқобил банк хизматларини жорий этиш, финтех компаниялар кириб келишига шароит яратиш, масофадан идентификация қилишни ривожлантириш кабилар кўзда тутилган.

Фото: "Трастбанк"
Ўзбекистонда 2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Стратегияга асосан, умумтаълим муассасаларида ва ноиқтисодий йўналишдаги таълим муассасаларида “Молиявий саводхонлик” ўқув дастури жорий этилади.
Шунингдек, молиявий саводхонликни ошириш бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилади.
Келгуси йилларда банкларнинг хизмат кўрсатиш нуқталарини кенгайтириш, банк хизматларини етказишнинг муқобил йўлларини жорий этиш ва банк агентлари тармоғини яратиш орқали базавий молиявий хизматлар қамровини ошириш кўзда тутилган.
Бозорга янги финтех компанияларнинг кириб келишига қулай шарт-шароитлар яратиш, масофадан идентификация қилиш тизимини йўлга қўйиш, миллий тўлов тизимини модернизация қилиш орқали рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш белгиланган.
Шунингдек, тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга мўлжалланган турли молиявий воситаларни ривожлантириш ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш орқали кичик тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришни кенгайтириш назарда тутилган.
Стратегия асосида молиявий маҳсулот ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шикоятлар ва низоларни ҳал қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ишлари ҳам олиб борилади.
Ҳужжатда аҳолининг барча қатламлари, жумладан, етарли даражада молиявий хизматлар билан қамраб олинмаган, кам даромадга эга, қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқаролар ҳамда кичик бизнес субъектлари учун сифатли молиявий маҳсулот ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд тизим яратиш белгиланган.
Мавзуга оид

17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти

10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади

20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

12:24 / 24.04.2025