Жаҳон | 19:34 / 12.07.2021
7859
1 дақиқада ўқилади

Хитойда охирги ўн йилликдаги энг йирик торнадо юз берди

11 июл куни камида 10та торнадо юз берган, уларнинг учтаси кучли бўлган.

Хитойнинг Шандун провинцияси охирги ўн йилдаги энг йирик торнадодан жабр кўрди. Бу ҳақда The Watchers хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 11 июл куни камида 10та торнадо юз берган, уларнинг учтаси кучли бўлган.

Шэнсиан шаҳри марказига катта талафот етгани хабар қилинмоқда. Гаотан шаҳрида эса яна бир торнадо дарахтзорларни ер билан текислаб ташлаган.

Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, торнадо дарахтларни ағдариб, автомобилларни учириб кетган, бир нечта уй вайрон бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид