Жаҳон | 10:20 / 13.07.2021
6411
1 дақиқада ўқилади

Боливияда автобус жарликка қулаши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди

Фото: twitter.com/pagina_siete

Боливияда автобуснинг жарликка қулаши 34 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Unitel телеканали хабар берди. 

Автобус Боливия пойтахти Сукрега йўл олаётганда Чатакиллада 150 метр баландликдан жарликка қулаган. Воқеа оқибатида яна 10 киши жароҳатланган, улардан 2 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Автоҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага ҳайдовчининг хатоси сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳалокат жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид