Жаҳон | 17:56 / 13.07.2021
5538
1 дақиқада ўқилади

Хитойда меҳмонхона қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Хитойнинг Сучжоу шаҳрида меҳмонхона қулаб тушди.

WeChat  ижтимоий тармоғида хабар қилинишича, ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

"Вайроналар остидан 14 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлинди, беш кишининг аҳволи барқарор, саккиз киши ҳалок бўлган", - дейилади Сучжоу ҳокимияти хабарида.

Хабар қилинишича, ҳодиса жойида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Мавзуга оид