Ўзбекистон | 07:35 / 14.07.2021
1100
2 дақиқада ўқилади

Магистратурага икки босқичда қабул амалга оширилади

Фото: KUN.UZ

Мазкур ўқув йили қабулидан бошлаб, давлат ОТМларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш 2 босқичда амалга оширилади. Бунда, биринчи босқичда давлат ОТМ томонидан танланган мутахассисликка мос фанлар бўйича кириш имтиҳони, иккинчи босқичда ДТМ томонидан чет тили бўйича тест синови ўтказилади. Бу ҳақда ДТМ Сирдарё вилояти бўлими бош мутахассиси Жамшид Мамараджабов Kun.uz’га маълум қилди.

Магистратурага ўқишга қабул қилишда чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Абитуриентнинг чет тили бўйича тест синовидан тўплаган баллари тўғрисида маълумот тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига ҳамда магистратура қабули бўйича танлов натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида (my.dtm.uz) эълон қилинади.

Мавзуга оид